Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Тожикистонда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти таксилар орқали реклама қилинмоқда
2018-03-30 | Туризм
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида виза режимининг бекор қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қўшни давлатлардан кўпроқ сайёҳларни жалб қилиш мақсадида турли хил усуллардан фойдаланмоқда. Хусусан, шаҳар такси хизматлари доирасида Ўзбекистоннинг сайёҳлик шаҳарлари рекламаси жойлаштирилган таксиларни бунга мисол қилиб келтиришимиз мумкин.
Бундай реклама платформаларининг мавжудлиги Тожикистон аҳолисини мамлакатимизнинг диққатга сазовор жойлари тўғрисида хабардор этиш, Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилишга бўлган қизиқишни янада оширишга қаратилган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги