Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Биз афғон муаммоси барҳам топиши тарафдоримиз

2018-03-27 | Сиёсат

Тошкент конференциясида иштирок этаётган Буюк Британия бош вазирининг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Гарет Бейли ўз фикрини шундай баён этди. 

- Афғонистонда тинчликни таъминлаш учун керак бўладиган даражада кўмак бериш, сармоя киритишга ҳамиша тайёрмиз. Хусусан, электр энергияси етказиб беришни ҳам кўллаб-қувватлаймиз.
 
Афғон аскарлари ва давлати барча кучини тинчликни сақлаш ва таъминлашга сарфлаши керак. Биз бу ҳақида Қобул жараёни халқаро учрашувида ҳам қайд этган эдик. 
Биз Афғонистондаги барча овозларни эшитишимиз, уларнинг истакларини инобатга олишимиз шарт. Бунинг учун эса албатта, терроризмга, турли зўравонликларга барҳам бериш керак. 
 
Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанига ҳам бу борадаги ўз позициямизни бир неча марта маълум қилганмиз. 

Биз Афғонистон келажагини яхши бўлишини, барқарорлик таъминланиб, турли муаммолар барҳам берилиши тарафдоримиз. “Толибон” билан ўзаро тил топиш ва мамлакатда тинчликни таъминлаш учун албатта, давлат раҳбари кучли сиёсатчи ва дипломат бўлиши керак. 
 
Биз Афғонистон билан узоқ муддатли ҳамкорлик қилишга ҳамиша тайёрмиз. Бунинг учун эса барча муаммоларни ечимини хотиржамлик ва сабр билан ечишга ҳаракат қилишимиз шарт. 
 

Сайёра Шоева, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться