Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон-Корея: давлат хизмати тизимида ҳамкорлик
2018-03-27 | Жамият
Жорий йилнинг 26 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ҳамда кадрлар сиёсатини амалга ошириш учун масъул ходимлар, олий таълим муассасалари ректорлари, академия тингловчилари учун Корея Республикасининг персонални бошқариш вазири Ким Пан Сокнинг «Корея Республикасининг давлат хизмати тизими» мавзусидаги маърузаси бўлиб ўтди.
Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори Р.С.Қосимов кириш сўзи билан очиб, Ўзбекистон ва Корея ўртасида турли соҳалардаги муносабатлар ҳақида тўхталиб ўтди. Шунингдек, тадбирда Корея Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Квон Ён У ва бошқалар сўзга чиқишди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги