Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Умид Аҳмаджонов БАА футбол ассоциацияси Бош котиби билан учрашди

2018-03-26 | Спорт

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси раиси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси раисининг биринчи ўринбосари Умид Аҳмаджонов Дубай шаҳрида БАА футбол ассоциацияси Бош котиби Муҳаммад Ҳаззам Ал-Даҳерий билан учрашди дея хабар бермоқда Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси. 

Учрашув давомида 2019 йил БААда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги мусобақасининг ташкилий масалалари муҳокама қилинди ҳамда ушбу мусобақага Ўзбекистондан волонтёрлар – кўнгиллиларни юбориб, бундай йирик мусобақаларни ташкил этиш ва ўтказиш тажрибасини ўрганиш масаласи кўриб чиқилди. 

Бундан ташқари, Ўзбекистон ва БАА футбол ассоциациялари ўртасида имзоланган меморандум асосида ҳар икки мамлакат терма жамоалари ўртасида ўзаро ўртоқлик ўйинлари ташкил этиш, алмашув асосида ҳакамларни Кубок финаллари ва ўртоқлик ўйинларига жалб қилиш бўйича ҳам суҳбат олиб борилди. 

Манба: ЎзА

Поделиться