Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хатирчи узумчиликка ихтисослашган намунавий туманга айланади

2018-03-26 | Жамият

Президентимизнинг жорий йил 2 март куни Навоий вилоятига ташрифи давомида ана шундай топшириқ берилган эди. Айни вақтда Хатирчи туманини узумчиликка ихтисослашган намунавий туманга айлантириш мақсадида соҳага илғор агротехник тадбирларни жорий этиш борасида фермерларни ва томорқа эгаларининг касбий маҳоратларини оширишга эътибор қаратилмоқда. 

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Тошкент давлат аграр университети, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Навоий вилояти ва Хатирчи тумани ҳокимликлари ҳамкорликда ўтказган «Узумчилик соҳасини ривожлантириш, мева ва сабзавотларни инновацион қуритиш» мини-технологияси мавзусидаги илмий-амалий семинар улардан бири. 

Унда фермер хўжаликлари ва соҳа мутахассисларини узумчиликнинг амалдаги меъёрий-ҳуқуқий асослари ва илғор агротехнологияларни чуқур ўзлаштириш асосида касбий маҳоратларини ошириш, билим ва кўникмаларини шакллантиришга алоҳида тўхтаб ўтилди. Олимлар узум етиштириш, касаллик ҳамда зараркунандалардан ҳимоя қилиш, етиштирилган ҳосилни сақлаш ва қайта ишлаб қуритиш бўйича тақдимот ўтказдилар. 

Семинар доирасида олимлар Тасмачи ҳудудида барпо этилган токзорда фермерлар, мутахассислар ва томорқа эгаларига токни парваришлаш, касаллик ва зараркунандаларга қарши профилактик чора-тадбирларни қандай тартибда ўтказишни кўрсатиб, маслаҳатлар беришди. Иштирокчиларга “Хатирчи тумани шароитида токзорлардан юқори ҳосил олишда амалга ошириладиган агротехник тадбирлар бўйича” тавсияномалар ва бошқа материаллар тарқатилди. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Поделиться