Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Содиқ ИМОМИЙ: Афғонистон тинчлиги реал воқеаликка айланишига ишонамиз

2018-03-25 | Сиёсат

Тожикистон Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Содиқ Имомий Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа марказида журналистлар билан бўлган учрашувда афғон муаммоларига тўхталиб ўтди.

— Афғон муаммоси бизнинг сиёсатимизда доим муҳим ўрин эгаллаб келган – деди С.Имомий. – Чунки Тожикистон чегарасининг салмоқли қисми Афғонистон билан туташ. Мураккаб рельефда жойлашганимиз боис ҳам чегараларимизни қўриқлашда ўзига яраша қийинчиликлар йўқ эмас. 
 
Айрим ривожланган давлатларда бир мудҳиш воқеа содир бўлса, унга дарров жаҳон ҳамжияти эътибор қаратади ва улар буни уддалайди. Афғонистонда узоқ йиллардан бери давом этиб келаётган нотинчлик, содир бўлаётган воқеалар эса биз учун жуда муҳим. Зеро, бу заминда барқарорлик ўрнатилишидан биз манфаатдормиз. Афғонда тинчлик ўрнатилиши бу бизнинг ютуғимиз.
Айни пайтда биз чегараларимизни қўриқлашга катта куч ва маблағ йўналтирмоқдамиз. Қўшни давлат тинч бўлганида биз бу молиявий манбаларни аҳоли фаровонлиги, жамият ривожига йўналтирардик. 
 
Шунинг учун ҳам Афғонистонда барқарорлик ўрнатилиши биз учун жуда муҳим. Ўйлайманки, бу мамлакатда тинчлик таъминланишида шу мақсадга қаратилган мулоқот майдони муҳим аҳамият касб этади. Афғон халқи ҳам бу жараёнда асосий ўрин тутиб, мавжуд муаммоларга қатъий қарши туриши даркор. Зеро, афғон муаммосининг асосий ечими афғон халқининг қўлида. Биз қўшнилар эса уларга яқиндан ёрдам берамиз. 
 
Шу жиҳатдан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 26-27 март кунлари «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференцияси ташкил этилаётганини юқори баҳолаймиз. 
 
Тожикистон мазкур конференцияда фаол иштирок этади. Бу масалада ҳамкорлар билан афғон тинчлиги реал воқеликка айланиши учун ҳаракат қиламиз. 
 
Ишончим комилки, конференцияда афғон муаммоси ечими бўйича самарали мехнизм таклиф этилади. Муҳими, муаммо бўйича мулоқот майдони кенгаяди. Ушбу масалага жаҳон ҳамжиятининг эътибори қаратилади. Бу, албатта, Афғонистонда тинчлик жараёни ўрнатилишига хизмат қилади. Бу борада биз ўзбек ҳамкасблар билан яқин ҳамкорлик қиламиз. 
 
 

 

Н.Абдураимова,ЎзА 

Манба: ЎзА

Поделиться