Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Афғонистон Президентининг Ўзбекистонга ташрифи тўғрисида
2018-03-24 | Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани 2018 йил 26 март куни амалий ташриф билан Тошкент шаҳрига келади.
Икки давлат раҳбарлари 27 март куни «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги халқаро конференцияда иштирок этади ва сўзга чиқади.
Ташриф дастурида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани музокара ўтказиши ҳам кўзда тутилган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги