Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Содиқ Сафоев Афғонистондаги можароларнинг асл сабабларини маълум қилди
2018-03-24 | Сиёсат
Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференцияси матбуот марказида навбатдаги сессия йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг қайд этишича, турли минтақалардан Афғонистонга қурол-яроғ етказиб бериш бўйича барча таъминот бажарилмоқда. Бироқ қўшни афғон диёрида дипломатия ва сиёсий саъй-ҳаракатлар борасида тақчилликлар бор. Бугун Афғонистонда юз бераётган нотинчликларнинг асосий сабаби ҳам шунда.
У Афғонистонда тинчликка эришишнинг аҳамияти ҳақида тўхталиб, “Ушбу мамлакатда тинчлик ўрнатиш минтақада нафақат барқарор ривожланишнинг муҳим омили, балки Осиёни Европа давлатлари билан савдо-иқтисодий соҳадаги ҳамкорлигини фаоллаштириш, транзит-транспорт имкониятларининг интеграциялашувини таъминлаш имконияти ҳамдир”, деб таъкидлади.
Улуғбек Шоназаров, ЎзА
Манба: ЎзА