Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Афғонистон бўйича Тошкент халқаро конференцияси матбуот марказида навбатдаги семинар бошланди

2018-03-24 | Сиёсат

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 26-27 март кунлари пойтахтимизда ўтадиган “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзуидаги юқори даражадаги халқаро конференция матбуот маркази ўз ишини давом эттирмоқда. 

Бугунги сессияда Афғонистонда сиёсий дипломатияни йўлга қўйишда Тошкент конференциясининг аҳамияти, минтақавий иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, Ўзбекистон билан Афғонистон ўртасидаги савдо айланмаси ҳажмини ошириш, энергетика, транспорт-коммуникация ва бошқа соҳалардаги алоқалар истиқболлари ҳақида сўз юритилмоқда. 

Мазкур мавзулар бўйича Ўзбекистон Респбуликаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Алишер Курманов, Ўзбекистон ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев ва бошқа мутасаддилар маъруза қилмоқда.

Манба: ЎзА

Поделиться