Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Бухорода тарқатма китоб савдоси амалга оширилади
2018-03-17 | Жамият
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Бухоро вилояти бошқармаси томонидан «Сайёр кутубхона» лойиҳаси ишлаб чиқилди. Лойиҳага мувофиқ «BOOK SALE» масъулияти чекланган жамияти ташкил этилмоқда. Ушбу жамият нашриёт-матбаа корхоналари билан ҳамкорликда вилоят бўйлаб тарқатма китоб савдосини амалга оширади.
Жамият ишига асосан уюшмаган ёшлар ва ижтимоий аҳволи ҳимояга муҳтож оилаларнинг олий таълим муассасасида таълим олаётган фарзандлари жалб этилади.
Бугунги кунда ушбу лойиҳа асосида вилоят ҳудудида буюртмалар асосида китоб маҳсулотларини етказиб бериш хизмати йўлга қўйилган ва ижтимоий тармоқларда саҳифалар очилиб китоблар тарғиб қилинаётир.
Манба: Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги