Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
1 миллион 338 минг мурожаат ҳал этилди
2018-03-15 | Жамият
Ўтган йилда Виртуал қабулхона ва Халқ қабулхоналарига жисмоний ва юридик шахслардан 1 миллион 400 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди. Ҳар бир ариза ва шикоятнинг қонун доирасида кўриб чиқилиши қатъий назоратга олинди.
1 миллион 338 мингта мурожаат мазмунан ҳал этилиб, уларнинг 919 мингдан ортиғи (66,5 фоиз) қаноатлантирилди, 418 мингдан ортиғи (30 фоиз) бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Энг муҳими, бугунги кунда Виртуал ва Халқ қабулхоналари давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг самарадорлиги, шунингдек, жойлардаги муаммоларни чуқур таҳлил этиш механизми ва давлат органлари ҳамда мансабдор шахсларнинг жамият олдидаги масъулиятини ошириш, уларнинг фаолиятини баҳолаш мезонига айланди.
Манба: ЎзА