Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Жиззахда 800 гектар майдонга аччиқ қалампир экилмоқда
2018-03-12 | Жамият
Жорий йил кўкламида Жиззах вилоятидаги бир қатор фермер хўжаликлари илгари қилинмаган янги ишга – аччиқ қалампир етиштиришга қўл урди.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, аччиқ қалампир ер танламайди. Ундан вилоятнинг тоғли туманларида бошқа экинларга қараганда кўпроқ даромад олиш мумкин экан. Шунинг учун Зомин, Янгиобод, Бахмал, Ғаллаорол туманларида бу йил 800 гектар майдонга ушбу экинни экишга тайёргарлик кўрилаётир.
Яқин келажакда бу зироатни 100 фоиз қайта ишлаб, тайёр маҳсулотнинг 60 фоизини экспорт қилиш мўлжалланмоқда.
Тошқул Бекназаров, ЎзА
Манба: ЎзА