Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Вафот этганларнинг жасадлари ватанга келтирилди
2018-03-12 | Жамият
Аввал хабар берганимиздек, 2018 йилнинг 5 март куни Қозоғистон Республикасининг Актобе вилоятида содир бўлган ЙТҲ натижасида 2 нафар Андижон вилоятида туғилган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари вафот этган.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар ва Ташқи ишлар вазирликлари томонидан амалга оширилган саъй-ҳаракатлар натижасида, жорий йилнинг 9 март куни Қозоғистон Республикаси Актобе вилоятининг ИИВ Фавқулодда вазиятлар департаменити билан ҳамкорликда вафот этганларнинг жасадлари Ўзбекистонга олиб келиниб, иккита махсус машиналарда Андижон вилоятининг Асака туманига етказилди. Вафот этганлар ўз яшаш жойларига дафн этилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги