Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Битирувчиларга 15 миллиард сўм кредит ажратилади

2018-03-10 | Иқтисодиёт

Миллий матбуот марказида ўтказилган матбуот анжуманида «Асака» акциядорлик тижорат банки томонидан кичик бизнес ва хусусий ишбилармонлик, аҳоли тадбиркорлиги равнақи йўлида амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида сўз юритилди. 

«Асака» банки бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Р.Қосимов ва бошқалар иқтисодиётимизнинг таянч соҳасига айланган кичик бизнесни янада тараққий эттириш, ишсиз одамларни тадбиркорликка жалб қилиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш борасидаги эзгу амаллар ижобий натижалар бераётганини қайд этди. 

“Асака” банки томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига 2015 йил барча молиялаш манбалари ҳисобидан 1168 миллиард сўм, 2016 йил 1520 миллиард сўм ва 2017 йил эса 1877 миллиард сўм миқдорида кредит ажратилди. 

– 2017 йил давомида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредитларнинг қарийб 40 фоизи саноат соҳасига, 14 фоиздан ортиғи қишлоқ хўжалигига, 11 фоизи қурилишга, 7 фоизи маиший хизмат кўрсатишга, 4 фоизи савдо ва умумий овқатланишга ҳамда 24 фоиздан ортиғи иқтисодиётнинг бошқа тармоқларини ривожлантиришга йўналтирилди, – деди банк бошқарма бошлиғи Ғайрат Бозорбоев. – Бундан кўриниб турибдики, кичик бизнес субъектларига ажратилган кредитларнинг асосий қисми саноат соҳасига тўғри келмоқда. Жорий йилги режаларимиз ҳам талайгина. Масалан, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш мақсадлари учун тадбиркорлик субъектларига 815 миллиард сўмдан ортиқ, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш бўйича 165 миллиард сўм ва таълим муассасалари битирувчиларининг бизнес лойиҳаларини молиялаштиришга 15 миллиард сўмдан кам бўлмаган миқдорда кредит ажратиш кўзда тутилган. 

Бундан ташқари, банк томонидан тадбиркорларнинг турли йўналишдаги лойиҳаларини кўриб чиқиш ва молиялаштиришда нафақат лойиҳалар даромади, балки уларнинг ижтимоий аҳамияти, яъни яратилаётган янги иш ўринлари таркибида ёшларга, айниқса, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига берилаётган имкониятлари ҳам эътиборга олинмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 октябрдаги қарори билан тасдиқланган низом асосида кам таъминланган оилаларнинг бандлигини таъминлаш ҳам асосий ва муҳим масаладир. Шу мақсадда 2017 йилнинг 1 ноябридан жорий йилнинг 1 мартига қадар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни истаган кам таъминланган оилаларга – 268 нафар фуқарога 2,4 миллиард сўмлик микрокредитлар ажратилди. 

Тадбир мавзуга доир фикр-мулоҳазалар ва савол-жавоблар билан якунланди. 

 

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться