Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бухоро маҳсулотлари–Тожикистон бозорига

2018-03-09 | Иқтисодиёт

Бухоро вилоятининг Вобкент туманидаги “Баҳор пластикс” Ўзбекистон – Хитой қўшма корхонасида ишлаб чиқарилаётган кир ювиш воситаларига нафақат ички, балки ташқи бозорда ҳам талаб ортмоқда. 

Корхонанинг “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” тамғаси босилган рақобатбардош маҳсулотлари Афғонистон, Қозоғистон ва Тожикистонга ҳам экспорт қилинмоқда. Хорижлик буюртмачилар орасида Тожикистон тобора мустаҳкам ўрин эгаллаётир. 

– Ўтган йили 390 минг долларлик маҳсулотни экспорт қилдик, – дейди “Баҳор пластикс” қўшма корхонаси директори ўринбосари Солиҳ Латипов. – Экспортнинг ярмини тожикистонлик шерикларимиз буюртмаси ташкил этади. Жорий йилда бу кўрсаткичлар янада салмоқли бўлиши кутилмоқда. “Буюртма портфели”га асосан хорижга 1 миллион, жумладан, Тожикистонга қарийб 500 минг долларлик маҳсулот етказиб берамиз. 

“Баҳор пластикс”нинг вилоятдаги турдош корхонаси ҳисобланган Бухоро туманидаги “Бухоро шатен клеан” масъулияти чекланган жамияти ҳам қўшни мамлакат бозоридан ўрин топишга улгурди. Жорий йилда мазкур субъект томонидан 120 минг долларлик кир ювиш воситалари жўнатилади. Бу ўтган йилдагидан 35 фоизга кўпдир. 

Бухоро вилоятидан Тожикистонга тўқимачилик ва бошқа маҳсулотлар ҳам экспорт қилинмоқда. Ўтган йили унинг ҳажми 445 минг доллардан ошди. 

Ўзбекистон – Тожикистон ўртасида тобора ривожланиб бораётган иқтисодий ҳамкорлик алоқаларида Бухоро вилоятининг ҳам ўз ўрни бор. Яқин кунларда қўшни давлат пойтахти Душанбе шаҳрида ташкил этиладиган Ўзбекистон миллий саноат кўргазмасида вилоятда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳам намойиш этилади. Бу ўзига хос тақдимот тадбиркорлик субъектларининг тожикистонлик ишбилармонлар билан ўзаро манфаатли алоқаларини янада кенгайтириш, янги шартномалар имзоланишига хизмат қилиши, шубҳасиз.

 

Эркин Ёдгоров, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться