Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Тожикистон пойтахтида ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди
2018-03-09 | Иқтисодиёт
Тожикистон Республикасининг Душанбе шаҳрида Ўзбекистон-Тожикистон ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон савдо-саноат палатаси раиси А.Икромов, Тожикистон Савдо-саноат палатаси раиси Ш.Саид, тегишли вазирлик ва идора раҳбарлари, икки мамлакатнинг 120 дан ортиқ кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари иштирок этди.
Ўзбекистон - Тожикистон ишбилармонлар кенгаши 2017 йилнинг 11 октябрида ташкил этилган бўлиб, иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, ишбилармон ва молиявий доиралар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш, кўп томонлама лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашиш, икки давлатнинг бизнес ҳамжамиятлари вакилларини бирлаштиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Тадбирда қайд этилганидек, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Тожикистонда иқтисодий ривожланишнинг илғор тизимлари кенг жорий этилаётгани ҳамда маҳаллий корхоналар рақобатдошлигининг ошаётгани икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришда муҳим қадам бўлмоқда.
Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг янада ривожланишига кўмаклашиш учун қўшма тадбирлар ташкил этиш, бизнес вакилларининг ўртасида йирик форумлар, кўргазма ва ярмаркалар ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.
Йиғилишда турли соҳалар бўйича самарали келишувларга эришилди. Кенгашининг иккинчи мажлисини жорий йилнинг иккинчи ярмида Тошкентда ўтказиш бўйича келишиб олинди.
Манба: “Дунё” ахборот агентлиги