Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

8 март–Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан мукофотлаш тўғрисида

2018-03-07 | Ҳужжатлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Жамиятимизда хотин-қизларнинг ўрни ва нуфузини ошириш, уларнинг оилаларни мустаҳкамлаш, ёш авлодни ватанпарварлик, истиқлол ғояларига садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, халқимизнинг кўп асрлик бой маънавий меросини асраб-авайлаш, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш ва аҳоли фаровонлигини юксалтириш борасидаги улкан хизматларини муносиб қадрлаш мақсадида юртимизнинг ишлаб чиқариш тармоқлари, тадбиркорлик, илм-фан, таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш, маданият, санъат ва бошқа соҳаларида самарали меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ аёлларимиз фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан мукофотлансин:

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси»

Касимахунова Анархан Мамасадиковна - Фарғона политехника институтининг «Электр нергетикаси» кафедраси профессори, Фарғона вилояти 

Маруфова Гулнора Махмудовна - Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари 

Шахабитдинова Шохида Хошимовна - Андижон давлат университетининг «Ўзбек тилшунослиги» кафедраси профессори, Андижон вилояти

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист»

Утениязова Алтингул Палуановна - Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпанияси «Қорақалпоғистон» телеканалининг катта муҳаррири

«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан

Рахматуллаева Шафоатхон - Қўқон шаҳар мусиқали драма театри актёри, Фарғона вилояти
 
«Меҳнат шуҳрати» ордени билан
 
Бобомуродова Хосият - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира 

Боймурадова Жумахол Норбоевна - Зарбдор туманидаги «Тинчлик» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Жиззах вилояти 

Ирисбекова Каммуна Наринбаевна - «Алоқабанк» акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси 

Истамқулова Мафиратхон Мамажановна - Наманган вилояти қирғиз миллий маданий маркази раиси

Қобулова Мавлуда Умаржоновна - Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари – хотин-қизлар қўмитаси раиси 

Махмудова Дилбар Пиримкуловна - Эркин ижодкор, ёзувчи ва публицист 

Отажанова Масуда Юлдашевна - Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри солист-вокалисти 

Салимова Шарипа - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира 

Тохтаева Гузал Кашибовна - Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Республика Кенгаши раиси ўринбосари 

Тулегенова Акшагул Абуевна - Конимех тумани халқ таълими бўлими мутахассиси, туман қозоқ миллий маданий маркази раиси, Навоий вилояти
 
II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан
 
Надирханова Наталья Суратовна - Бухоро вилояти перинатал маркази директори 

Турдиева Матлюба Халимовна - Самарқанд шаҳридаги 2-оилавий поликлиника бош шифокори, Самарқанд вилояти
 
«Дўстлик» ордени билан
 
Абдуллаева Санам Раимовна - «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси Марказий кон бошқармасининг 2-гидрометаллургия заводи кран машинисти, Навоий вилояти 

Абдурахимова Мухайё Рахматуллаевна - Чимбой туманидаги «Lanextrakt» қўшма корхонасининг ташқи иқтисодий масалалар бўйича директори, Қорақалпоғистон Республикаси 

Жумаева Мавжуда Шодмоновна - Косон туманидаги «Кўзмунчоғим» нодавлат мактабгача таълим муассасаси мудири, Қашқадарё вилояти 

Зунунова Сахабат Исламовна - «Оила» илмий-амалий тадқиқот марказининг Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи 

Иплина Антонина Александровна - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира 

Кадирханова Малика Акбаровна - «Тадбиркор аёл» уюшмасининг Тошкент вилояти бўлими раиси 

Касимова Мукаддас Зайнутдиновна - Мирзо Улуғбек туманидаги Алишер Навоий номли маҳалла фуқаролар йиғинининг хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси раиси, Тошкент шаҳри 

Мухаммадиева Хушвак - Пахтачи туманидаги «Авангард» фермер хўжалиги пиллачиси, Самарқанд вилояти 

Садуллаева Фарахат Аминовна - Урганч шаҳридаги «Урганч миллий тикувчилик» оилавий корхонаси раҳбари, Хоразм вилояти 

Саттарова Фароғат - «Оила» илмий-амалий тадқиқот марказининг Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи 

Сафарова Замира Хайдаровна - Ғиждувон туманидаги «Ғиждувон Машҳураси» хусусий корхонаси раҳбари, Бухоро вилояти 

Турдикулова Шахлохон Уткуровна - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Биоорганик кимё институти директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари 

Хатамова Рислигой Гофуржановна - Эркин ижодкор, шоира 

Юлдашева Мухабат Айсарахуновна - Қўрғонтепа туманидаги «Капитал белла» масъулияти чекланган жамияти директори, Андижон вилояти 

Юлчиева Гулнора Дехкановна - «Маҳалла зиёси» Республика ўқув-услубий маркази директорининг ўринбосари
 
«Шуҳрат» медали билан
 
Азизова Мафтуна Рахматулло қизи - «Ҳунарманд» уюшмасининг Бойсун тумани бўлими аъзоси, гиламдўз, Сурхондарё вилояти 

Жалилова Муътабар Абидовна - Тошкент шаҳридаги «Мурувват» ногирон болалар учун 2-интернат уйи тарбиячиси 

Журабаева Сахиба Эргашевна - «Ўзбекистон металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш цехи сирловчиси, Тошкент вилояти 

Кокотова Ольга Николаевна - Гулистон шаҳридаги «Қувонч» мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси, Сирдарё вилояти 

Наврузова Лола Хушмуродовна - Қарши шаҳридаги «Санам» масъулияти чекланган жамиятининг тикув цехи устаси, Қашқадарё вилояти 

Ражабова Сара Дурдиевна - Ҳазорасп туманидаги «Шовот» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Хоразм вилояти 


Ўзбекистон Республикаси Президенти                                            Ш.МИРЗИЁЕВ 

Тошкент шаҳри, 2018 йил 7 март

Манба: ЎзА

Поделиться