Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Суратларда баҳор, аёл ва табиат ифодаси

2018-03-07 | Маданият

Тошкент Фотосуратлар уйида Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган фотокўргазма ташкил этилди.

Кўргазманинг очилишида таъкидланганидек, юртимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижодий салоҳиятини юзага чиқариш, оила, оналик ва болалик манфаатларини таъминлашга устувор вазифа сифатида эътибор қаратилмоқда.

Байрамга бағишлаб ташкил этилган ушбу кўргазмани ҳам баҳор, аёл, беғубор табиат уйғунлигининг ўзига хос ифодаси дейиш мумкин. Моҳир фотомусаввир Рустам Шариповнинг суратлари она табиатга чексиз меҳр билан йўғрилган бўлса, Искандар Содиқов ўз фотоасарларида борлиқнинг оддий, ҳам мўъжизакор тароватини акс эттиришга интилади. Муҳаммад Амин ҳамда Эдуард Машковнинг ижодий ишлари юртимизда қизларнинг спорт билан шуғулланиши учун кенг имкониятлардан сўзласа, Ирина Шур диёримизда аҳиллик ва ҳамжиҳатликда истиқомат қилаётган кўплаб миллат ва элат вакилларининг эзгу интилишларини асосий мавзу қилиб олган. Бобур Олимхўжаев, Гаянэ Аванесян, Икром Худойбергенов, Феликс Асқархўжаев сингари ижодкорларнинг ижод намунаси оналарга чексиз эҳтироми, самимияти, ёрқин ва таъсирчанлиги билан фотография санъати мухлисларига манзур бўлмоқда.

 

Назокат Усмонова, Аъло Абдуллаев (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться