Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Севинч” тарихидаги йирик ғалабалардан яна бири

2018-03-05 | Спорт

Пойтахтимиздаги “Ёшлик” спорт мажмуида футзал бўйича аёллар жамоалари ўртасида Ўзбекистон XIV миллий чемпионатининг 2-тур учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

Биринчи тур якунларига кўра, Қаршининг “Севинч” жамоаси якка пешқадам бўлиб турибди.

Бугун мусобақанинг 2-кунида “Металлург W” ва “Локомотив W” жамоалари учрашуви бўлиб ўтди. Қизиқарли ўтган ўйинда 10:3 ҳисобида бекободликлар ғалаба нашидасини сурди. Навбатдаги ўйин Қаршининг “Севинч” ва Олмалиқнинг “АГМК” жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Бу беллашувда қаршиликлар катта устунлик билан (26:0) тенгдошларини доғда қолдирди. 

Мусобақа 7 мартга қадар давом этади. 
 

Матн ва сурат муаллифи Муҳаммад Амин, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться