Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ТАТУ делегацияси Кореянинг йирик университетларида бўлди

2018-03-02 | Технологиялар

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ректори Тўлқин Тешабоев бошчилигидаги делегация Кореянинг йирик университетларида бўлди. Учрашувларни ташкил этишда KOICA муассасаси, жумладан ташкилот эксперти Др. Жеон Бюнг Wоок алоҳида жонбозлик кўрсатди.

Ташриф доирасида Сонгюнгван, Шинхан университетлари, Сеул миллий фан ва технологиялар университети (SeoulTech), Корея фан ва илғор технологиялар университети (KAIST), Корея медиа ва санъат университети (KUMA), Электроника ва телекоммуникациялар илмий институти (ETRI), Жежу миллий университи ((JNU) раҳбарлари билан учрашувлар бўлиб ўтди. Шунингдек, Корея Республикаси ахборот технологиялари саноатини ривожлантириш бўйича миллий агентлиги (NIPA) президенти Юн Жонг-Лок ҳамда Корея ахборот жамияти миллий агентлигининг глобал академияси директори Ох Канг-Так билан музокаралар олиб борилди.

Таъкидлаш жоизки, ташриф давомида Кореянинг етакчи университетлари билан Англашув меморандумлари имзоланди. Ушбу ҳужжатларда Жанубий Кореянинг нуфузли университетларида ўқитувчилар малакасини ошириш, талабалар ва ўқитувчиларни ўзаро алмашишда ҳамкорлик қилиш, ТАТУда кредит таълим тизимини жорий қилиш, иқтидорли талабаларни ўқитиш, ТАТУ ўқув жараёнига Корея университетларидан етакчи профессорларни жалб қилиш, қўшма илмий конференциялар, семинарлар, тренинглар ўтказиш, ҳамкорликда илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш каби келишувлар назарда тутилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться