Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Шавкат Мирзиёевнинг Навоий вилоятига ташрифи бошланди

2018-03-02 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, олиб борилаётган ислоҳотлар жараёни, йирик лойиҳалар билан танишиш ва халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 2 март куни Навоий вилоятига келди.

Навоий вилояти ўзининг меҳнаткаш халқи, ерости ва ерусти бойликлари, улкан иқтисодий салоҳияти билан мамлакатимизда алоҳида ўринга эга. Вилоятда кончилик, металлургия, кимё, энергетика, қурилиш материаллари, озиқ-овқат саноати изчил ривожланган. 

Бугун вилоятда йирик саноат корхоналари фаолият кўрсатмоқда. Навоий кон-металлургия комбинати, “Навоийазот”, “Қизилқумцемент”, “Навоий иссиқлик электр станцияси” акциядорлик жамиятлари ва “Электркимёзаводи” қўшма корхонаси шулар жумласидандир. 

Президентимиз ўтган йил 28 март куни вилоятга ташриф буюриб, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёни ишлар билан танишган эди. 

Орадан ўтган бир йил давомида вилоятда улкан ишлар амалга оширилди. Ижро жараёни давлат раҳбарининг шахсий назоратида. 

Президентимизнинг бу сафарги ташрифи ҳам ана шу мақсадларга қаратилгани билан аҳамиятлидир. 

Давлат раҳбари дастлаб, Кармана туманидаги «Karmana golden eggs» масъулияти чекланган жамиятида бўлди. Уни ташкил қилиш бўйича лойиҳа ўтган йил март ойида Президентга тақдим қилинган эди. 

Орадан ўтган вақт давомида биринчи босқичдаги ишлар бошланди. 90 кунда жўжа етиштиришга мўлжалланган паррандачилик комплексида эллик иш ўрни яратилди. Мажмуада жўжа 90 кун давомида парваришланиб, тухум берадиган товуқ ҳолида сотувга чиқарилади. 

Президент Шавкат Мирзиёев лойиҳа ташаббускори билан келажак режалари ҳақида суҳбатлашди. Маълум қилинганидек, 2019 йилда инкубация, тухум етиштириш комплексларини ишга тушириш мўлжалланган. Олинадиган маҳсулотнинг 30 фоизи экспортга чиқарилади, 100 кишининг бандлиги таъминланади. 

– Паррандачилик бўйича тизим яратилибди, – деди Президент. – Энди бу ерда тухум етиштириш ва уни экспортга чиқаришни йўлга қўйиш лозим.

 

Абу Бакир Ўрозов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться