Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Акциядорлик жамиятларининг очиқлиги таъминланади

2015-05-02 | Жамият

Пойтахтимизда "Ўзбекистонда корпоратив бошқарув тизимини янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ва долзарб масалалари" мавзусида амалий мулоқот бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Молия, Иқтисодиёт, Адлия вазирликлари, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши мутахассислари, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фаоллари, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, тадбиркорлар иштирок этди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси раиси С.Турдиев, Қимматли коғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази директори Б.Отахонов ва бошқалар мамлакатимизда акциядорлик жамиятларининг ривожланиши учун зарур ҳуқуқий муносабатларни такомиллаштириш масаласи доимий эътиборда эканини таъкидлади. Бу борада яратилган қулай инвестициявий муҳит кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятини янада кенгайтириш ва мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотидаги улушини оширишда муҳим омил бўлмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 24 апрелдаги "Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш, акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини тубдан ошириш, бўлажак инвесторлар учун уларнинг очиқлиги ва жозибадорлигини таъминлаш, корхоналарни стратегик бошқаришда акциядорлар ролини кучайтиришда дастуриламал бўлиб хизмат қилади.

– Фармонда акциядорлик жамиятларини янги босқичда ривожлантиришга доир энг муҳим устувор вазифалар белгилаб берилган, – дейди Молия вазирлиги бошқарма бошлиғи Шарофиддин Ҳайдаров. – Жумладан, акциядорлик компаниялари принципи бўйича ташкил этилган ишлаб чиқариш объектлари ўз мақомига қай даражада мос фаолият юритиши, ўз ҳуқуқларидан қандай фойдаланиши, акциядорлик компаниялари талаб даражасида ишлаши учун қандай механизмларни ҳаракатга келтириш зарур, деган саволларга атрофлича жавоб берилган.

Фармонда чет эл капитали иштирокидаги акциядорлик жамиятларини ташкил қилиш, хорижий инвестицияларни кенг жалб этишга алоҳида эътибор қаратилган. Бу корхоналарни стратегик бошқаришда акциядорлар ролини кучайтириб, акциядорлик жамиятларининг инвестициявий ва моддий-техник, молиявий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини янада оширади.

Тадбирда фармонга асосан амалдаги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунни яна бир бор танқидий назар билан кўриб чиқиш зарурати юзага келгани қайд этилди. Давлат мулкини бошқариш соҳасида, инвестицион фаолиятнинг турли кўринишлари, жумладан, жамоавий инвестициялаш тартиб-таомилларини белгилаб берувчи янги қонунларни қабул қилиш, cоҳадаги қонун ҳужжатлари ижроси устидан депутатлик, парламент назоратини янада кучайтиришга доир таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Манба: ЎзА

Поделиться