Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ёшларга Президент совғаси топширилди
2018-02-28 | Жамият
Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Сирдарё вилоятидаги туман ва шаҳар кенгашлари раисларига Президент совғаси – “Spark” ҳамда “Damas” хизмат автомашиналари, ёш сардорларга сардорлик нишони тантанали равишда топширилди.
– Президентимизнинг совғаси сифатида хизмат автомашиналари берилиши, сардорларга сардорлик нишони топширилиши биз, сирдарёлик ёшларга бир олам қувонч бағишлади, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Гулистон шаҳар кенгаши раиси Бекзод Алмаматов. – Бу, ҳеч шубҳасиз, ишимизнинг янада самарали бўлишини таъминлашга хизмат қилади. Давлатимиз томонидан кўрсатилаётган бундай эътибор ва ғамхўрлик биз ёшларни ҳар бир соҳада, ҳар бир жабҳада куч-ғайратимизни аямай меҳнат қилишга ундайди.
Тадбирда Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев сўзга чиқди.
Манба: ЎзА