Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бразилиянинг янги Элчиси билан учрашув

2018-02-27 | Сиёсат

2018 йилининг 27 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Бразилия Федерациясининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) этиб тайинланган Антонио Луис Эспинола Салгадони қабул қилди.

Вазир Элчининг ишонч ёрлиқларини қабул қилар экан, уни Ўзбекистондаги дипломатик миссиясининг бошланиши билан табриклади ва унга муваффақиятлар тилади.

Қисқа маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбат чоғида муносабатларни янада ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон ва Бразилия географик жиҳатдан жуда олисда бўлганига қарамай, улар бир бирини истиқболли шериклар деб ҳисоблайди ва сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий-технологик, сайёҳлик, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг мавжуд салоҳиятини кенг миқёсда амалга оширишдан манфаатдордир.

Учрашувда Ўзбекистон-Бразилия муносабатларини фаоллаштириш ва уларга янада тизимли тус бериш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Халқаро ва минтақавий масалалар муҳокамаси доирасида Бразилия томонига 2018 йил 26-27 март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик» номли Афғонистон бўйича халқаро конференция кун тартиби тўғрисида маълумот берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться