Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Расмий маълумот
2018-02-27 | Жамият
Баъзи ижтимоий тармоқларда тарқатилган Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармасида фаолият юритган Жамшид Ҳосилович Султонов ўрнига янги раҳбар тайинланганлиги ҳақидаги хабар нотўғри талқин қилингани аниқланди.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси Тарбиявий ва ижтимоий-психологик ишларни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи подполковник Жамшид Ҳосилович Султонов ўз вазифасида хизматини давом эттираётганлигини маълум қиламиз.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги