Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Президент Мирзиёевнинг ташаббуслари минтақадаги кескин ижобий ўзгаришларга пойдевор бўлмоқда
2018-02-27 | Сиёсат
Президент Мирзиёевнинг ислоҳотлари сабаб Америка Марказий Осиёнинг янги қирраларини кашф этаётганини таъкидлаётган АҚШнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича бош расмийси, АҚШ давлат котиби ўринбосари, профессионал дипломат Элис Уелс хоним Ўзбекистондаги ўзгаришлар ҳақида интервью берди.
— Ўзгаришларни Ўзбекистон ўзи истаб қилаётир. Бу Ўзбекистоннинг режаси. Халқаро ҳамжамият буйруғи билан қилмаяпти. Биз катта қизиқиш билан кузатяпмиз ва қувватлашни хоҳлаймиз. Ёрдамга шаймиз. Нафақат АҚШ, балки БМТ, Жаҳон банки, Халқаро Валюта Жамғармаси ва бошқа органлар Президент Мирзиёев ва унинг командасига кўмаклашишни истайди.
Манба: ЎзА