Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
“SCORPION” триллери ўзбек киносида янги даврни бошлаб беради
2018-02-27 | Маданият
Бир қатор хорижлик мутахассисларни жалб этган янги ўзбек фильми “SCORPION” ижодий гуруҳи суратга олиш ишларини бошлаш арафасида.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Кинематографияни ривожлантириш марказининг қўшма қарорига мувофиқ ўзбекистонлик ёш киноижодкорлар томонидан ёшлар тарбиясига ижобий таъсир кўрсатадиган“SCORPION” тўлиқ метражли бадиий фильм суратга олиниб, уни кенг намойиши қўллаб-қувватланади.
Фильмнинг суратга олиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий гвардияси кўмагида Тошкент ва Бухоро шаҳарларида, шунингдек, Россия ва Марокаш давлатларида бўлиб ўтади.
Шу йилнинг 16 февраль куни фильм оператори Макс Тцуи (Германия) ва бошқа хорижий киноижодкорлар суратга олиш ишларини бошлаш учун Тошкент шаҳрига етиб келишди.
Макс Ўзбекистоннинг қадимий шаҳри Бухоро ҳақидаги “Welcome to Bukhara” видео-ролигига ҳам операторлик қилган.
Айни кунларда фильм режиссёри Мухлиса Азизова ижодий гуруҳ билан фильм лойиҳаси устида иш олиб бормоқда.
Манба: ЎзА