Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Устоз-шогирдлар кўргазмаси
2018-02-22 | Маданият
Тошкент Фотосуратлар уйида ёғоч ўймакори Ғуломжон Йўлдошев ва унинг шогирдлари ижод намуналаридан иборат «Устоз ва шогирд» номли кўргазма очилди.
Мамлакатимизда тасвирий санъатни янада ривожлантириш, аҳоли, айниқса, ёшларнинг эстетик дидини ошириш, шу йўналишда фаолият олиб бораётган ижод аҳли имкониятларидан унумли фойдаланиш, уларга шарт-шароит яратиш борасидаги ишлар ўз самарасини бермоқда.
Ғ.Йўлдошев кўп йиллардан буён ёғоч ўймакорлиги санъати анъаналарини давом эттириб келмоқда. Устанинг Акмал Юсупов, Бунёд Зоиржонов ва Саидкомил Хўжаев каби шогирдлари яратган ишларини кузатган киши уларнинг устоз сабоқларини зеҳн билан ўзлаштириб, ўзига хос услубга эга бўлиб улгурганини илғаш мумкин.
Гулноза Бобоева, Отабек Мирсоатов (сурат), ЎзА
Манба: ЎзА