Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Аҳоли бандлигини таъминлашда тадбиркор ўрни беқиёс

2018-02-21 | Жамият

Самарқандда ана шу шиор остида бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтди.

Президентимизнинг 2017 йил 22 декабрда Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасидан келиб чиқиб ташкил этилган тадбирда вилоятдаги 460 дан ортиқ корхона ва ташкилот ўзларида мавжуд бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

Маълумотларга кўра, бугунги кунда вилоятда 4024 нафар ишсиз фуқаро жойлардаги бандликка кўмаклашиш марказларига иш сўраб мурожаат қилган ва уларнинг 1393 нафари ишга жойлаштирилган. 100 дан ортиқ ишсиз фуқаро жорий йил январь-февраль ойларида Каттақўрғон ва Жомбой туманларида ўтказилган меҳнат ярмаркаларида ишга жойлашган, 2602 нафар фуқарога ишсизлик мақоми берилган.

Вилоят бўйича муқаддам судланиб, судланганлик ҳолати тугалланмаган шахслар 2 минг 239 нафарни, чет элдан қайтиб келганлар 32 минг нафарни, кам таъминланган оилалар 15 минг 447 тани ташкил этмоқда.

2016-2017 ўқув йилида касб-ҳунар коллежларини битирган ва ҳозир иш билан банд бўлмаган 7 минг 604 нафар ёшлар бор.

Мазкур меҳнат ярмаркаси ҳам иш топишда қийналаётган кам таъминланган оилалар вакиллари, муқаддам судланганлар, чет элдан қайтиб келганлар, олий ўқув юрти ва касб-ҳунар коллежларини битирган ёшлар, иш билан банд бўлмаган хотин-қизлар, алимент тўлови ололмаётган аёллар ҳамда ҳозирда ишсиз бўлган шахслар бандлигини таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Тадбирда вилоят ҳокими Т.Жўраев, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили Д.Қосимов, Халқаро пресс-клуб раҳбари Ш.Қудратхўжаев мазкур меҳнат ярмаркаси банд бўлмаган аҳолини доимий иш билан таъминлаш ҳамда фаровонлигини оширишга хизмат қилишини таъкидлади.

Ярмарка доирасида вилоятнинг турли ҳудудларида яшовчи эҳтиёжманд оилаларга вилоят ҳокимлиги, касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси вилоят кенгаши ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан газ плитаси ва бошқа маиший техник воситалари совға қилинди.

 

Касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, тадбиркорларга банклардан имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар топширилди.

Манба: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Поделиться