Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Таэквондочиларимиз БААда барчани лол қолдирди

2018-02-19 | Спорт

Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида таэквондо (WT) бўйича ўтказилган халқаро турнирда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси муваффақиятли иштирок этди.

Мазкур мусобақада Собир Назаралиев шогирдлари саккизта олтин ва иккитадан кумуш ҳамда бронза медалларини қўлга киритди.

Мусобақада Амирбек Тўраев, Улуғбек Рашидов, Бекзод Ибрагимов, Шаҳзод Сайфиев, Интизор Абдуалимова, Мадина Маннопова, Озодахон Собиржонова, Феруза Содиқова ўз вазн тоифаларида шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Шунингдек, финалга қадар ўтказилган жангларда зафар қучган Жасур Жайсунов ва Дурдона Абдулхаева терма жамоамизга кумуш медални келтирган бўлса, Данил Морозов ҳамда Абдулазиз Маҳмудов бронза медалга сазовор бўлди. 

Мусобақанинг катталар ўртасидаги беллашувларда вазни 58 килограммгача бўлган ҳамюртимиз Суҳроб Бобобеков олтин медални қўлга киритди. Кичик қизлар ўртасида умидли таэквондочимиз Эъзоза Шорустамова биринчи ўринни эгаллади.​​

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться