Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

АҚШ Элчиси билан учрашув

2018-02-16 | Сиёсат

2018 йилнинг 15 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди.

Кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлишига олиб келган Флорида штатидаги Маржорй Стонеман Доуглас мактабида рўй берган ваҳшиёна жиноят муносабати билан Вазир самимий таъзия билдирди.

Ўз навбатида Элчи Президент Шавкат Мирзиёевга ва Ўзбекистон халқига АҚШ учун бу оғир дамларда ғамхўрлиги ва ҳамдардлиги учун миннатдорчилик билдирди.

Учрашувда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик» номли Афғонистон бўйича халқаро конференция икки томонлама кун тартибинининг долзарб масалалари ва унга тайёргарлик кўришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться