Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Норвегия Элчиси билан учрашув

2018-02-16 | Сиёсат

2018 йилнинг 15 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Норвегия Қироллигининг (қароргоҳи Осло шаҳри) Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Оле Жоҳан Бжорнойни қабул қилди.Вазир Элчининг ишонч ёрлиқларини қабул қилар экан, уни Ўзбекистонга тайинлангани билан табриклади ва масъулиятли лавозимда самарали ишлашни тилади.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Норвегия кун тартибидаги асосий масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Турли соҳалардаги ҳамкорликнининг истиқболли йўналишларини белгилаш ва мувофиқлаштиришга имкон берадиган вазирликлараро маслаҳатлашувларни мунтазам тарзда ўтказиш қўллаб қувватланди.

Учрашувда икки томонлама савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш учун мавжуд улкан салоҳиятни амалга ошириш орқали ўзаро товар айирбошлашни оширишдан томонлар манфаатдор эканлиги таъкидланди.

Халқаро ва минтақавий муаммоларни муҳокама қилиш чоғида БМТ ва ЙХҲТ доирасидаги ҳамкорлик масалалари, шунингдек, Афғонистондаги вазият кўриб чиқилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться