Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Китоб – саодатга элтувчи йўл

2018-02-15 | Маданият

Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманидаги 27- ва 36-умумтаълим мактабларида ўтказилган китоб акцияси шундай номланди.

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда туман ҳокимлиги ҳамкорлигида Президентимизнинг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган тадбирда мамлакатимизда маънавий-маърифий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида аҳоли, айниқса, ёшларнинг китобга қизиқишини ошириш, мутолаа маданиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Акцияда ташкилотчилар томонидан "Ўзбекистон", "Ўқитувчи", Ғафур Ғулом ва Чўлпон номидаги нашриёт матбаа-ижодий уйлари, "Ўзбекистон миллий энциклопедияси" давлат илмий нашриёти томонидан чоп этилган ва миллий қадриятларимиз, бой тарихимиз акс этган 5 мингдан зиёд бадиий, илмий-оммабоп китоблар жамланмаси ҳамда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси томонидан тайёрланган 1 минг 200 дан ортиқ турли номдаги электрон адабиётлар тумандаги 51 та умумтаълим мактабига тарқатилди.

– Китоб ўқиш инсон дунёқарашини кенгайтириб, билимини ошириш билан бирга, ҳаётга теран нигоҳ билан қарашга ўргатади, – дейди тумандаги 27-умумтаълим мактаби директори Яйра Усмонова. – Фарзандларимизда ўзбек ва жаҳон адабиётининг энг сара асарларини болаликдан бошлаб ўқиш кўникмасини шакллантириш, жамиятимизда мутолаа маданиятини юксалтириш бугунги глобаллашув даврида янада улкан аҳамият касб этади. Айни пайтда таълим муассасамизда 267 ўқувчи замонавий шароитларда таҳсил олмоқда. Акция доирасида ташкилотчилар томонидан кутубхонамизга китоблар тақдим этилганидан ўқитувчилар, ота-оналар, айниқса, ўқувчилар жуда хурсанд бўлди.

Бу каби акцияларни вилоятнинг бошқа туман ва шаҳарларида ҳам ўтказиш, китоб муаллифлари билан ижодий учрашувларни тизимли равишда ташкил этиш зарурлиги таъкидланди. 

Тадбир доирасида буюк шоир ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 535 йиллигига бағишланган давра суҳбати ҳам ўтказилди. Унда ўқувчилар томонидан Бобур ғазаллари ва рубоийларидан намуналар ўқилди. 
 

Абдулазиз Мусаев, Оқил Ғуломов (сурат), ЎзА 

Манба: ЎзА

Поделиться