Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Банкомат ва инфокиосклар – мижозларга қулайлик яратиш учун!
2018-02-14 | Иқтисодиёт
Президентимизнинг 2017 йил 15 февралдаги “Пул муомаласини янада такомиллаштириш ва банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлаш, хизматлар сифатини ошириш, пластик карточкалардан фойдаланишда мижозларга қулайлик яратиш мақсадида зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда. Хусусан, 2017 йилда 10 дона қўшимча банкомат сотиб олиниб, банкнинг минтақавий филиалларида ишга туширилди.
Мамлакатимиз бўйлаб банк инфокиосклари тармоғи кенгайиб бормоқда. Банк инфокиосклари 2015 йилда атиги 26 та бўлган бўлса, 2016 йилда 125 та ва 2017 йилда 30 та қўшимча инфокиосклар харид қилинди. Айни вақтда банк тизимида 180 дона инфокиоск аҳолига хизмат кўрсатмоқда. Инфокиосклар банк филиаллари, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари, коммунал ташкилотлар, таълим ва тиббиёт муассасалари ҳамда бошқа гавжум жойларга ўрнатилган.
Тошкент шаҳар минтақавий филиали томонидан Миробод бозори худудида ва банкнинг марказий идораси биносида банкомат жойлаштирилган. Шу кунларда Самарқанд ва Бухоро минтақавий филиаллари биноларига банкоматлар жойлаштириш бўйича иш олиб борилмоқда. Бу чора-тадбирларнинг барчаси аҳоли ва мижозларга замонавий хизмат кўрсатишни таъминлаш, фуқароларнинг тижорат банкларига бўлган ишончини ошириш мақсадида амалга оширилмоқда.
“Қишлоқ қурилиш банк” банкоматларида бир вақтнинг ўзида ҳам нақд пул маблағларини ечиш, ҳам пластик карточкалар билан амаллар бажариш имконияти йўлга қўйилган.
“Қишлоқ қурилиш банк” – фаровон ҳаётингиз хизматида!
Қўшимча маълумот учун:
(+99871) 150-39-93, 150-76-47, www.qqb.uz
Манба: ЎзА