Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Саккиз ёшли қизалоқ 15 рақибга қарши

2018-02-07 | Спорт

Наманган шаҳрида спортнинг шашка тури бўйича ўқувчилар ўртасида ўтказилган мусобақада Мавлуда Маҳмудова бир вақтнинг ўзида ўн беш рақибга қарши дона сурди. 

Саккиз ёшидаёқ шашка бўйича мамлакат, Осиё ва жаҳон чемпиони бўлган Мавлуданинг ўйин услуби рақибларини лол қолдирди. 

Мавлуда бир жуфт донасини қурбон бериб, эвазига рақибининг учта тошини олди ва ўз донасини “дамка” га чиқарди.  Рақиби Мавлуданинг “дамка”си қамалда қолганини кўриб, ўз ғалабасига тўлиқ ишонч ҳосил қилган чоғда чемпион қизча яна бир қурбонлик бериб, йўл-йўлакай бир неча донани сафдан чиқарди ва яна тошини “дамка” маррасига етказди. Натижада рақиби мағлубиятга учради. Мавлуда барча рақибларини  шундай турли усуллар билан енгди. 

Мавлуда Маҳмудова 2017 йил апрель ойида Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида икки карра Осиё чемпионлигини қўлга киритган.  Болгарияда классик ва тезкор шашка бўйича ўз ёш тоифасида олтин медалларни қўлга киритиб, икки карра жаҳон чемпиони деган юксак шарафга муяссар бўлган.​

 

Акрамжон Сатторов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться