Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
«Ўзметкомбинат» АЖнинг 2017 йилда кўрсаткичлари
2018-02-06 | Иқтисодиёт
«Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастурини бажарилиши юзасидан комбинатда 1617,6 млрд сўмлик «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастурини бажариш бўйича Чора-тадбирлар Комплекси ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.
2017 йил 12 ой давомида 1661,4 млрд сўм миқдорида чора-тадбирлар ўтказилди, бу эса 102,7 % ташкил этди.
Комбинатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича ишлар ташкил этилган бўлиб, шу билан биргаликда «Ўзметкомбинат» АЖ бошқарув раисининг виртуал қабулхонаси ҳам ўз иш фаолиятини олиб бормоқда.
Комбинатнинг расмий веб-сайтида www.uzbeksteel.uz фаолият кўрсатаётган виртуал қабулхона, комбинат ходимлари ва аҳолининг мурожаат ва шикоятларини ҳамда таклифларини кўриб чиқиш ва ҳал қилинишида муҳим омил бўлиб хизмат қилиш билан бир қаторда фуқаролар ўзларининг қизиқтираётган саволларига бевосита жавоб топишлари мумкин.
Юридик ва жисмоний шахслар комбинат сайтида махсус келтирилган шаклни тўлдириб, ўзларининг саволлари, аризалари ва шикоятлари, шунингдек металлургия саноатини янада ривожлантириш бўйича таклифлар билан бевосита комбинат Бошқаруви раисига мурожаат қилишлари мумкин. Фуқароларга онлайн-мурожаатларини юбориш учун электрон рақамли имзо талаб этилмайди. Мурожаатларнинг қисқа вақт давомида ижобий кўриб чиқилиши учун мурожаат моҳияти тушунарли шаклда аниқ баён қилиниши лозим. Шунингдек, virtual@uzbeksteel.uz электрон манзилига ёки комбинатнинг (+99870) 913-16-02 «ишонч телефони»га мурожаат қилиш мумкин.
Ҳозирги вақтда комбинатда мурожаатлар билан ишлаш бўйича ишчи гуруҳ фаолият олиб бормоқда. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан кўтарилган саволлар мунтазам равишда ишчи гуруҳ йиғилишларида муҳокама этилиб ўз ечимини топмоқда.
Комбинат ходимлари билан тўғридан-тўғри мулоқатни ташкил этиш, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашда сифат жиҳатидан янги ва самарали тизим фаолиятини таъминлаш юзасидан ушбу жараёнга барча таркибий бўлинмаларда ҳар иккинчи ва тўртинчи сешанба кунлари соат 16:00 дан комбинат раҳбарлари ва таркибий бўлинмалар бошлиқлари, меҳнатни меъёрлаш ва иш ҳақи бўйича муҳандислар, бухгалтерлар, цех касаба уюшмаси вакилларини қабул жараёнига жалб этган ҳолда қабуллар ташкил этилган.
2017 йил 12 ой ҳолатига Ўзбекистон Респкбликаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан 1747 та мурожаат олинган, 20 таси қондирилди, улардан 1693 таси тушунтирилди, 5 таси бекор қилинди ва 15 таси кўриб чиқилмоқда, 13 таси кўриб чиқиш интизоми муддатидан орқада.
2017 йилда янги иш ўринларни ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш Дастурига асосан комбинат бўйича 106 та, шу жумладан 5 касаначилик асосида иш ўрини яратиш бўйича прогноз топшириғи белгиланган эди.
2017 йилнинг 12 ой ҳолатига кўра амалда 125 та иш ўрини яратилди, шу жумладан истиқболлий лойиҳалар (қаттиқ шаклдаги дори дормонлар ишлаб чиқариш – 52, ферросилитсий ишлаб чиқаришни ташкил этиш – 16) бўйича 68 та «соҳа ривожланиши» бўйича - 44 та ҳамда 13 та касаначилик асосида.
Манба: Ўзбекистон металлургия комбинати