Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қозоғистон Миллий олимпия қўмитаси вакиллари Тошкентга келди

2018-02-06 | Спорт

Қозоғистон Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Данияр Абулгазин ҳамда қўмитанинг спорт тиббиёти бошқармаси бошлиғи Жанбулат Сарсенов Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига ташриф буюрди.

Миллий олимпия қўмитасидан хабар қилишларича, меҳмонларни Ўзбекистон МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Ойбек Қосимов ҳамда бош котиб Жасур Матжонов кутиб олди. Ташрифдан кўзланган асосий мақсад Миллий олимпия қўмитаси ҳузурида фаолият юритаётган Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази фаолияти билан яқиндан танишиш, керак бўлса ундан андоза олиш ва Қозоғистонда ҳам ана шундай марказ ташкил этишни муҳокама қилишдан иборат эди.

– Ўзбекистон МОҚ қошида фаолият юритаётган Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази менда жуда катта таассурот қолдирди. Бундай спорт тиббиёт мажмуаси Марказий Осиёда ягона эканлиги аҳамиятлидир. Биз ҳам Қозоғистонда спорт тиббиёти бўйича ана шундай марказ ташкил қилишни истаймиз ва бу борада Ўзбекистон МОҚ билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш истагидамиз, – деди Данияр Абулгазин.

Шунингдек, учрашув давомида қишки Олимпия ўйинларига кўрилган тайёргарлик бўйича фикр алмашилди. Ўз навбатида, Қозоғистон МОҚ бош котиби қишки спорт турлари бўйича терма жамоаларимизнинг ўқув-машғулот йиғинларини Қозоғистоннинг тоғли ҳудудларида ҳамкорликда ташкил қилиш таклифи билан чиқди.

Манба: ЎзА

Поделиться