Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ёшлар муддатли ҳарбий хизматга йўл олди
2018-02-06 | Жамият
Қорақалпоғистон Республикаси Мудофаа ишлари бошқармаси йиғин пунктида Президентимизнинг 2018 йил 13 январдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ҳарбий хизматга чақирилган йигитларни тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди.
Унда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, чақирилувчиларнинг ота-оналари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, ёшлар иштирок этди.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қ.Сариев, “Нуроний” жамғармаси Қорақалпоғистон бўлими раиси Ш.Уснатдинов, чақирилувчининг онаси Г.Қалимбетова ва бошқалар Ўзбекистон Қуролли Кучлари тизимида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар юксак самаралар бераётгани, миллий армиямиз сафларида ҳар томонлама соғлом ёшлар камол топаётганини таъкидлади.
Тадбирда ёшларга “Маҳалла” жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлимининг совғалари топширилди.
Манба: ЎзА