Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Мамлакатимизда ахборот хавфсизлиги концепцияси ишлаб чиқилмоқда

2018-02-01 | Технологиялар

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасининг ахборот хавфсизлиги концепцияси ишлаб чиқилмоқда. Унда киберхавфсизликка қарши курашиш соҳасидаги стратегик вазифалар ва концептуал йўналишлар белгиланади. 

Вазирликдан маълум қилишларича, концепция лойиҳасида ахборот хавфсизлигига асосий таҳдидлар белгиланган бўлиб, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш бўйича ишлаб чиқилаётган амалий чора-тадбирларга эътибор кучайтирилмоқда. Лойиҳада ахборот макони имкониятларидан фойдаланишнинг янги тамойилларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Концепцияда ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг асосий йўналишлари, шунингдек, интернет тармоғидан фойдаланишда фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш тамойилларига асосланган ахборот маконидаги миллий манфаатлар ўз аксини топади. 

Яратилаётган концепция ахборот хавфсизлиги соҳасида давлат сиёсатининг стратегик вазифаларини белгилаб берувчи ва мувофиқлаштирувчи муҳим ҳужжат ҳисобланади. У ўзаро ахборот ҳамкорлиги учун хавфсиз муҳитни шакллантириш ҳамда ахборот, коммуникация ва технология тизимларининг миллий ахборот маконида барқарор ишлашини, улардан шахс, жамият ва давлат манфаатлари йўлида хавфсиз фойдаланишни рағбатлантиради. Бунинг учун нафақат мавжуд таҳдидларга қарши курашиш, балки мамлакатимизга қарши душманлик ва бузғунчилик ҳаракатларини амалга ошириш мақсадида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш хавфини камайтиришга йўналтирилган миллий ахборот хавфсизлиги тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш ишлари амалга оширилади. 

Мазкур тизимни шакллантиришда давлат органлари билан бир қаторда фуқаролик жамияти институтлари, илмий-тадқиқот ва илмий- ишлаб чиқариш бирлашмалари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг фаол иштироки кутилмоқда.

 

Роман Бондарчук, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться