Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди

2018-01-31 | Сиёсат

2018 йил 31 январь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

Йиғилишда мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар ва ўзгаришлар жараёнида прокуратура органлари томонидан қилинаётган ишлар ва улар олдида турган вазифалар муҳокама қилинди.

Давлатимиз раҳбари прокуратура органлари олдида турган устувор вазифалар тўғрисида тўхталиб ўтди.

Прокуратура органлари ходимлари ислоҳотларни самарали амалга оширишда ўзларининг бор салоҳияти, билим ва тажрибасини сафарбар этиши зарурлиги таъкидланди. Қабул қилинаётган қонун, фармон ва қарорларнинг амалий ижросини сўзсиз таъминлаш прокуратуранинг энг муҳим ва долзарб вазифасига айланмоғи лозим.

Йиғилиш иштирокчиларининг эътибори фаровон ҳаётимиз асоси бўлган тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, хорижий инвесторларнинг мамлакатимизда эркин фаолият юритиши учун шароитлар яратиш прокуратура органлари томонидан кафолатланиши зарурлигига қаратилди.

Прокурорларнинг секторлар раҳбари сифатидаги фаолиятида энг муҳим вазифаларидан бири одамлар ҳаётида ижобий ўзгаришларга эришиш мақсадида ҳудудларни ривожлантиришга кўмаклашишдир.

Давлат бошқарувини халқимиз манфаатларидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш прокуратура органларининг жамиятда қонун устуворлигини таъминлашдаги ролини кучайтиришни тақозо этмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев йиғилишни якунлар экан, прокуратура ходимлари юқори касбий малака ва юксак инсоний фазилатлари билан давлат органлари хизматчиларига ўрнак бўлиши, ҳамиша адолат ва қонунийлик ҳимоясида туриши лозимлигини алоҳида таъкидлади.

Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ Президентнинг Давлат маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келаётган Отабек Муродов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори этиб тайинланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Поделиться