Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Шавкат Мирзиёев Саули Нийнистёни қайта сайлангани билан табриклади

2018-01-29 | Сиёсат

Финляндия Республикаси Президенти

Саули Нийнистё

Жаноби Олийларига

Жаноби Олийлари!

Финляндия Республикаси Президенти этиб қайта сайланганингиз муносабати билан самимий табрикларимни қабул қилгайсиз.

Мамлакатларимиз ўзаро амалий ҳамкорлик қилиш, юксак технологиялар ва оғир саноатдан тортиб туризм ва таълим алмашинувларигача бўлган турли соҳаларда аниқ дастур ва лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш учун кенг имконият ва катта салоҳиятга эга.

Сизга, Жаноб Президент, мустаҳкам соғлик, оилавий бахт, давлат раҳбари сифатидаги масъулиятли лавозимингизда катта муваффақиятлар, дўст Финляндия халқига эса тинчлик ва фаровонлик тилайман.

 

Шавкат Мирзиёев,

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Поделиться