Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Шавкат Мирзиёев БАА Президенти Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаён Аълога волидаси Шайха Хисса бинт Муҳаммад Ол Наҳаённинг вафот этгани муносабати билан ҳамдардлик изҳор этди

2018-01-29 | Сиёсат

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

 

Бирлашган Араб Амирликлари Президенти

Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаён

Аъло Ҳазратларига

 

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун,

 

Муҳтарам Аъло Ҳазратлари,

Волидаи муҳтарамангиз – Шайха Хисса бинт Муҳаммад Ол Наҳаён Ҳазрати Олияларининг вафоти ҳақидаги хабар бизни чуқур қайғуга солди.

Биз ул зоти олияларини Ўзбекистонда Бирлашган Араб Амирликларининг асосчиси бўлган Шайх Зоид бин Султон Ол Наҳаён Аъло Ҳазратлари ҳамда Сиздек давлат етакчиларининг энг яқин маслакдоши, мамлакатингиз тараққиётига ўз ҳаётини бағишлаган, улуғ ва мўътабар инсон, оиласи ва эл-юртига фидоий зот сифатида билар эдик.

Ушбу мусибатли дамларда Сиз, Аъло Ҳазратларига ва оила аъзоларингизга чуқур ҳамдардлик изҳор этаман. Қодир Оллоҳдан марҳумани ўз раҳматига олишини, Сизга ва Бирлашган Араб Амирликлари халқига бардамлик ва сабр-тоқат ато этишини сўрайман.

Чуқур қайғу ила,

 

Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Тошкент шаҳри

2018 йил 29 январь

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати

Поделиться