Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Боксчиларимиз Ҳиндистон рингларини титратмоқда

2018-01-29 | Спорт

Ҳиндистонда бокс бўйича катталар ўртасида “India Open” халқаро турнирида биринчи давра баҳслари ўтказилмоқда. 

Мусобақанинг илк даврасида мамлакатимиз шарафини вазни 91 килограммдан ортиқ бўлган боксчилар ўртасида ҳимоя қилган Баҳодир Жалолов ҳиндистонлик Кумар Парвинга қарши рингга кўтарилди ва рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади. 

Вазни 56 килограмм бўлган Абдулҳай Шораҳматов индонезиялик Сунан Агунг Аморагамни, 69 килограмм вазн тоифасида Бобоусмон Ботуров Сейшел ороллари вакили Барнслей Шаин Бонифатсени мағлубиятга учратиб, навбатдаги босқичга йўл олди. 

“India Open” турнирининг бугунги баҳсларида ҳамюртларимиздан Мироншоҳ Иброҳимов филиппинлик Рамел Магадога билан, Худойназар Файзов индонезиялик Алдомс Сугуро билан куч синашади. 

Шербек Раҳматуллаев эса мезбон спортчи Синг Бунтени синовдан ўтказса, истеъдодли боксчимиз Иқболжон Холдоров иорданиялик Аласбех Обада Мустафога қарши рингга кўтарилади. Шунингдек, тажрибали спортчимиз Исроил Мадримов индонезиялик Сандярто Дено Ферожа билан Санжар Турсунов камерунлик Кристиан Ндзие Сое билан рақобатлашади.
 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться