Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Халқаро миграция ташкилоти вакиллари ташрифи ҳақида
2018-01-29 | Жамият
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари С.Самадов Халқаро миграция ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўйича етакчи минтақавий маслаҳатчиси Манфред Профазини қабул қилди.
Томонлар ҳуқуқий соҳада икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар.
Шунингдек, М.Профазининг ташрифи доирасида Самарқанд шаҳридаги «Девори кундаланг» маҳалласида ахборот-ресурс марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Марказ фаолияти аҳолининг ноқонуний миграция ва одам савдоси хавфи борасидаги хабардорлигини ҳамда ҳуқуқий саводхонлигини оширишга йўналтирилган.
Маросимда Бош прокуратура, Самарқанд вилоят прокуратураси ва ички ишлар бошқармаси, хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи масъул ходимлари, «Девори кундаланг» маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари, Халқаро миграция ташкилоти вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Ушбу марказ Бош прокуратура ташаббуси билан Халқаро миграция ташкилотининг Марказий Осиё бўйича Мувофиқлаштирувчиси билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Марказда аҳоли одам савдоси, ноқонуний миграция ҳақида, кимлар одам савдоси қурбони бўлиши мумкинлиги, одам савдоси домига тушиб қолган қандай ҳаракат қилиш лозимлиги, бундай ҳолатларда Ўзбекистонда ёки борган мамлакатида қайси идораларга мурожаат қилиш кераклиги тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиши мумкин.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси