Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ёшлари Осиё чемпиони

2018-01-27 | Спорт

Хитойда 23 ёшли футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатининг финал баҳсида Ўзбекистон ва Вьетнам ёшлар терма жамоалари ўзаро баҳслашди.

Биринчи бўлимнинг 8-дақиқасида Достонбек Ҳамдамов бурчакдан тўпни Рустамжон Ашурматовга узатди ва ҳимоячимиз ушбу вазиятдан унумли фойдаланиб, тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди. Ҳисоб – 1:0. 41-дақиқада дарвозамиз томон қўйилган жарима тўпини въетнамлик Нгуен Қуанг Хаи муваффақиятли амалга оширди ва ҳисобни 1:1 кўринишига олиб келди.

"Қор жанги"нинг иккинчи бўлимини футболчиларимиз кўк либосда бошлади. Ушбу таймда ҳар иккала жамоа вакиллари қатор ҳужумлар уюштирган бўлса-да, аммо ҳисоб очилмади. Шу тариқа асосий вақт 1:1 ҳисобида якунланди.
 
Қўшимча вақтнинг иккинчи бўлими, 119-дақиқасида бурчакдан оширилган тўпни Андрей Сидоров дарвоза томон оёғи билан йўллади ва терма жамоамизнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади. 
 
Шу тариқа Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионига айланди.
 
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА 

Манба: ЎзА

Поделиться