Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Юқори ликвидли маҳсулотларнинг биржа савдоларида сотилиши тўғрисида қисқача маълумот
2018-01-25 | Иқтисодиёт
2017 йилда биржа савдолари орқали юқори ликвидли маҳсулотларни сотиш бўйича жами 9 461,1 млрд. сўмлик битимлар тузилди ва бу кўрсаткич ўтган 2016 йилга нисбатан 18,5 фоизга ортган.
Юқори ликвидли маҳсулотларни сотиш бўйича тузилган битимлар биржа савдоларида тузилган жами битимлар ҳажмида 83,3 фоизни ташкил этди.
Биржа савдоларида ҳақиқий бозор нархларининг шаклланишини ҳисобига 2017 йилда ишлаб чиқарувчи корхоналар 3 758,2 млрд. сўм миқдорида қўшимча даромад олди.
Ички бозор истеъмоли учун биржа савдоларида сотилган 21 та юқори ликвидли маҳсулотлардан физик ҳажмларда 13 тасида маҳсулотлар сотилишида ўсиш таъминланди, хусусан автомобиль бензини - 3,6 фоизга, дизель ёқилғиси - 6,9 фоизга, полипропилен - 3,1 баробарга, иккиламчи алюминий - 23,6 фоизга, мис маҳсулотлари - 10,1 фоизга, металл рух - 3,2 баробар, минерал ўғитлар - 37,7 фоизга, пахта шроти - 13,1 фоизга, пахта чигити шелухаси - 4,4 фоизга, ем бўладиган дон - 3,0 баробарга, буғдой уни - 5,0 фоизга, ёғ - 3,7 фоизга, шакар - 97,5 фоизга ўсди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги