Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Ўзбекэнерго” АЖда янги тизим. У корхоналар молиявий кўрсаткичларидан доимий хабардор бўлиш имконини яратади

2018-01-25 | Жамият

“Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти ва унинг таркибидаги корхоналарнинг молиявий ва бухгалтерия ҳисоби маълумотларини алмашиш тартиби тезкорлигини ошириш мақсадида жорий йилнинг январь ойидан бошлаб бухгалтерия ҳисоби маълумотларини ойлик жамлаш ва консолидация қилиш тизими жорий этилди.

Ҳисоботларни “Электрон рақамли имзо” (ЭРИ) воситасида амалга ошириш жамият таркибига кирувчи корхона ва ташкилотлар молиявий ахборотларини қабул қилиш ва таҳлилини амалга ошириш тезлигини таъминлайди. Тақдим этилаётган маълумотлар ЭРИ воситасида бажарилиши жойларда туриб ҳисоботларни тақдим этиш имконини яратади. Шунингдек, молиявий маълумотлар ва қилинган таҳлиллар бўйича чиқарилган хулоса ва кўрсатмаларнинг бажарилиш даври узвийлиги таъминланади. 

– Иқтисодиётни модернизациялаш ва рақобатбардошликни ошириш шароити талабларидан келиб чиқиб, ишлаб чиқариш корхоналарида молиявий ҳисоботларни тузиш ва уни такомиллаштиришда хорижий тажрибадан фойдаланиш масаласи муҳим ўрин тутади, – дейди “Ўзбекэнерго” АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Жаҳонгир Обиджонов. – Янги жорий этилган тизим корхоналар молиявий кўрсаткичларидан ўз вақтида ва доимий хабардор бўлиш, иқтисодий кўрсаткичларни баҳолаш, таҳлил қилиш ва олинган маълумотлар асосида керакли чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, амалиётга татбиқ қилиш имконини беради.

 

Моҳигул Қосимова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться