Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Словакия Элчиси билан учрашув
2018-01-24 | Сиёсат
2018 йилнинг 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Словакия Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Ян Борини қабул қилди.
Элчи ишонч ёрлиқлари нусхасини тақдим этди.
Суҳбат давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон-Словакия муносабатларининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда томонлар ўзаро савдони кенгайтириш, рақобатбардош маҳсулотларни етказиб бериш учун катта салоҳиятга эгалиги ва шу сабабли Ўзбекистон ва Словакия ишбилармон вакиллари ўртасида бизнес алоқаларни ривожлантиришга тайёр эканлиги таъкидланганди.
Учрашувда қатор халқаро ва минтақавий муаммолар ҳам кўриб чиқилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги