Жорий йилнинг 9-25 февраль кунлари Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида XXIII қишки Олимпия ўйинлари бошланади.
Унда дунёнинг 90 давлатидан 6.500 нафардан ортиқ спортчи 15 та қишки спорт турлари бўйича ғолиблик учун рақобатлашади.
Олимпия ўйинларида мамлакатимиз шарафини фигурали учиш баҳсларида Миша Ге ва тоғ чанғиси бўйича Комилжон Тўхтаевлар ҳимоя қилади.
Миша Ге 16 февраль куни бошланадиган фигурали учишнинг қисқа дастурида, 17 февралда эса эркин дастур бўйича баҳсларга киришади. Комилжон Тўхтаев 18 февраль куни тоғ чанғисининг гигант слалом, 22 февралда слалом бўйича ўтадиган мусобақаларда омадини синаб кўради.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
Манба: ЎзА