Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳалок бўлиши муносабати билан Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазири ҳамдардлик билдирди
2018-01-19 | Жамият
Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазири – Владимир Пучков, Қозоғистон Республикаси ҳудудидан ўтувчи «Самара-Чимкент» автойўлида йўловчи автобусида ёнғин содир бўлиши натижасида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳалок бўлганлиги муносабати билан Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги номидан чуқур ҳамдардлик билдирди.
Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирининг берган ахборотида – «Биз дардингизга ҳамдардмиз, ҳалок бўлган ва жабрланган фуқароларнинг оила аъзолари билан бирга қайғудамиз» деб баён қилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги